АсосийDunyo

Собиқ амалдор ўғлини ўлдиргани учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

'Собиқ амалдор ўғлини ўлдиргани учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

Японияда қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик вазирининг собиқ ўринбосари Хидеаки Кумазава ўғлини ўлдиргани учун олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, дея хабар берди Associated Press'га асосланиб "tarjumon.uz"

Тергов маълумотларига кўра, амалдор 44 ёшли ўғлини ўлдириб, унга бир неча марта жароҳат етказган. Жиноят 2019 йил июн ойида Токиода содир этилган. Эркак қон ёъқотишидан вафот этди. Кумазава дарҳол политсияни чақирган ва айбини тан олган.

Собиқ сиёсатчининг ўғли психологик муаммоларга дуч келган, ҳатто онасини ҳақорат ҳам қилган. Бир мунча вақтгача, суд ўғилга улар билан бирга яшашни ҳам таъқиқлаган эди. Қотилликдан бир ҳафта олдин, у ота-онасининг уйига қайтиб келади ва отасини ўлдириш билан таҳдид қилиб, аввалги ҳаракатларини давом эттирди.

Кумазава адвокатлари қотиллик ўзини ҳимоя қилиш натижасида содир бўлганлигини таъкидлаб шартли ҳукмни талаб қилишди.

Бошқа янгиликлар