АсосийJamiyat

Ўзбекистонда "Тошкент ҳайвонот боғи" почта маркалари туркуми чиқарилди

“Ўзбекистон почтаси” АЖ “Тошкент ҳайвонот боғи” туркум почта маркаларини тайёрлади. Бу ҳақда “Ўзбекистон почаси”нинг ахборот хизмати маълумотларига таяниб, uz24.uz нашри хабар беради.

2015 йил 22 январдан Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан мазкур туркум  муомалага киритилди.

Туркум 3 та почта маркасидан ва 1 та почта блокидан иборат. Почта маркаларидаТошкент ҳайвонот боғида яшовчи ҳайвонлар тасвирланган. Ҳайвонларнинг номлари лотин тилида берилган. Почта блокида ўзбек тилида лотин графикасида “ТОШКEНТ ҲАЙВОНОТ БОҒИ” ёзуви жойлашган. 

    Бошқа янгиликлар