my5
28

187 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

ЖАМИЯТ 18.12.2019, 08:52
Теглар: Божхона, товар
895
187 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро В.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Натижада, автоулов юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 133 миллион сўмлик 72 дона телевизорлар ҳамда ушбу автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган фуқаро М.М. томонидан олиб кетилаётган ва умумий қиймати 54 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган 1200 дона кир ювиш воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган товарларнинг умумий қиймати 187 миллион сўмни ташкил қилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Фарғонада сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлар фош этилди

21.12.2019, 11:46

Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Форд  Транзит” русумли  юк...
«Cobalt»даги товарлар манзилига етиб бормади

18.12.2019, 14:01

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 45-сонли ЙПХ масканида “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб  кўздан кечирилганида, унинг...
Хориждан кириб келаётган “ностандарт” тарозилар тўхтатиб қолинди

16.12.2019, 11:56

Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келган тарозилар “Сирғали”...
Пиротехника воситаларини яширинча сотишга уринишлар фош бўлмоқда

13.12.2019, 10:52

Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37