Аввал хабар берганимиздек, “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонда болаларни бир ёшдан боғчага беришга рухсат берилди” деган хабарлар пайдо бўлди.
Ушбу маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида “darakchi.uz” Адлия вазирлиги мутахассиси билан боғланди.
Унга кўра, Қонунда болаларни бир ёшдан МТТга қабул қилиш белгилангани ҳақидаги хабарлар нотўғри. Ушбу Қонуннинг 33-моддасида умумий турдаги давлат МТТга болаларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Тартибда эса давлат МТТга қабул қилиш уч ёшдан қилиб белгиланган.