Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан 45-сонли ЙПХ масканида “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг ичида Қирғизистон Республикаси фуқароси (1996 йилда туғилган) Б.Бга тегишли бўлган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган аёллар қишки курткаларини юртимизга тижорий мақсадларда олиб кираётганлиги аниқланди.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра ушбу товарларнинг қиймати 81 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея маълум қилмоқда Андижон вилояти божхона бошқармаси.