АсосийJamiyat

Ҳиндистондаги миллий таомлар фестивалида Ўзбекистон талабалари қатнашди

Ҳиндистондаги энг йирик ўқув муассасаларидан бири — Деҳлидаги Жавоҳарлал Неру номли университетда миллий таомлар бўйича анъанавий халқаро талабалар фестивали бўлиб ўтди, дея хабар қилади uz24.uz.

«Жаҳон» ахборот агентлиги хабар беришича, фестивалда Франция, Нидерландия, Япония, Жанубий Корея, Индонезия, Сурия, Афғонистон, Фаластин, Бангладеш, Непал, Таиланд, Шри-Ланка, Туркманистон ва бошқа мамлакатлардан талабалар қатнашди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигидаги мазкур таомлар байрамида мамлакатимиз ҳам иштирок этди. Меҳмонлар палов, манти, лағмон, сомса, чучвара, шўрва ва кабобни татиб кўришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, чак-чак, ҳолвайтар, парварда каби ширинликлар ва мева-сабзавотлар тортилди.

Шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий либослар ҳам намойиш этилди.

    Бошқа янгиликлар