АсосийDunyo

Қозоғистонда юқори мартабали амалдорларнинг лавозими алмаштирилди

'Қозоғистонда юқори мартабали амалдорларнинг лавозими алмаштирилди'ning rasmi

Чоршанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев илгари энергетика вазири бўлган Канат Бозумбаевни президент ёрдамчиси этиб тайинлади.

Шунингдек,  Токаев бошқа бир қатор юқори мартабали амалдорларнинг лавозимини алмаштирди.

Токаев шу кунгача марказий банк бошқарувчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мадина Абилқосимовани янги ташкил этилган молиявий назорат агентлигининг раҳбари этиб тайинлади.

Шунингдек, у сиёсий мавқега эга Имангали Тасмагамбетовни Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси лавозимидан четлатди. Бунга унинг пенсия ёшига етганини сабаб қилиб кўрсатилган.

Қозоғистон президенти ўз ўринбосари Дархан Калетаевни ҳеч қандай сабабларни ошкор қилмаган ҳолда ишдан бўшатди ва унинг ўрнига илгари президент ёрдамчиси бўлган Мавлен Ашимбаевни тайинлади.

    Бошқа янгиликлар