АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғади

'Дам олиш кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғади'ning rasmi

2019 йил 21-22 декабрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида вақти-вақти билан кучли қор ёғиши, туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18-23 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабат билан, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишни сўраган.

 

    Бошқа янгиликлар