1

Бектемир туманида МДҲда ягона бўлган завод ишга тушди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 19:40
Теглар: МДҲ, Бектемир, завод
Бектемир туманида МДҲда ягона бўлган завод ишга тушди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқарадиган завод ўз фаолиятини бошлади.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижлик соҳа ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Польшанинг “NOVOL ASIA” ҚК ўртасида имзоланган англашув меморандумига мувофиқ амалга оширилди.

Тадбирда сўз олганлар мазкур завод полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим (мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим) ишлаб чиқариш бўйича МДҲ мамлакатларида ягона эканлиги ва унинг фаолияти юртимиз қурилиш саноатида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

photo5465233648530861171.jpg

Қайд этиш керакки, 1978 йилда ташкил этилган “NOVOL” компанияси Польшада йирик ишлаб чиқарувчилар сирасига киради. Бугунги кунда компаниянинг кўп йиллик тажрибаси хорижий давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилмоқда. Ушбу компания мамлакатимизда ўз имкониятларини синаб кўрмоқда.

Томонлар ўртасида имзоланган меморандум доирасида технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

photo5465233648530861172.jpg

– Полиэфир шпатлёвка ва полиэфир елим ишлаб чиқариш бўйича корхоналар Ўзбекистон Республикаси ва МДҲ давлатларида шу пайтгача мавжуд эмас эди, – деди Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова. – “NOVOL ASIA” МЧЖ ҚК томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулот импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган товардир. Кўп функцияли полиэфир шпатлёвка автомобиль саноати ва автосозлаш устахоналарида, шунингдек, мебель саноатида қўлланилиши мумкин. У ўзида тўлдирувчи ва безак берувчи шпатлёвкани мужассам этади. Полиэфир елим эса мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим ҳисобланади.

Шарҳлар

Шавкат Мирзиёев МДҲнинг 30 йиллигига бағишланган мажлисда иштирок этди

15.10.2021, 20:43

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 15 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган юбилей мажлисида иштирок этди. Кун тартибига мувофиқ делегациялар раҳбарлари...
Ўзбекистон делегацияси МДҲнинг ягона электрон платформасини яратиш бўйича лойиҳа муҳокамасида қатнашди

18.08.2021, 17:48

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги раислигида видеоконференция шаклида ахборот алмашиш учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ягона электрон платформасини яратиш бўйича Концепция лойиҳасини келишиш бўйича...
Ўзбекистон МДҲ ҳудудида пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркалашни бошлаган биринчи мамлакат бўлди

08.04.2021, 17:06

Тамаки ва алкоголли ичимликлар, шу жумладан, пиво маҳсулотларини рақамли ёрлиқлаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш CRPT Turon компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда, дея хабар қилмоқда Давлат солиқ қўмитаси...
МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият маълум қилинди

11.11.2020, 10:50

 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Worldometers".1. Россия ➖1 817 109 (+20 977)2.  Украина ➖479 197 (+10 179)3. Қозоғистон...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1