1

Зойир Мирзаев фожиада ҳалок бўлган қашқадарёлик тўрт йигит хонадонида бўлди

ЖАМИЯТ 19.12.2019, 19:56
Зойир Мирзаев фожиада ҳалок бўлган қашқадарёлик тўрт йигит хонадонида бўлди

Хабарингиз бор, кеча Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида бахтсиз ҳодисада юз берди. Унда якуний қидирув-тинтув ишлари натижасида 6 кишининг жасади топилгани маълум қилинди. Улардан тўрт нафари қашқадарёлик ўғлонлар эди.

Булар:

1. Дияров Анвар Нормуратович - 1986 йилда Яккабоғ туманида туғилган.

2. Абдуллаев Ойбек Тураевич - 1989 йилда Шаҳрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида туғилган.

3. Равшанов Жонибек Исломович - 1989 йилда Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида туғилган.

4. Абдуллаев Давронбек Ботир ўғли - 1999 йилда Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида туғилган. 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев мудҳиш воқеада қурбон бўлган воҳаликлар оиласи холидан хабар олди ва уларга ҳамдардлик билдирди.

“Улар фарзандлари келажаги ва оиласининг бекаму кўст яшаши учун пул топиш ниятида ҳалол меҳнат қилишаётган эди. 

Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ва бошқа раҳбарлар марҳумларнинг оилаларида бўлиб, яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришди. 

Ҳукумат комиссияси томонидан жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Марҳумларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз ва сабр тилаймиз!”, — дейилади расмий хабарда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1