АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди

'Ўзбекистонда қидирувда бўлган шахс Россияда ушланди'ning rasmi

Вобкент туманида қидирувда бўлган шахс Владивостокда ушланди, дея маълум қилди Бухоро вилояти ИИБ.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун 05.03.2015 йилда қидирув эълон қилинган, Вобкент тумани Шифокор МФЙда рўйхатда турувчи, 1966 йилда туғилган Тошева Назира Набиевна ходимлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерацияси Владивосток шаҳри ҳудудида ушланди.

Ўзбекистон Республикасига юборилди ва Бухоро халқаро аэропортида қўлга олиниб, вилоят ИИБ 4-сон Тергов хибсхонасига жойлаштирилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар