Сурхондарё дарёсининг Қумқўрғон тумани “Хўжамулки” маҳалласи ёнидан оқиб ўтувчи қисмида мактаб ўқувчиси жасади топилди. Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти ХТБ тафсилотларни маълум қилди.
Аниқланишича, 2019 йил 12 декабрь куни соат 17:00 лар атрофида Қумқўрғон тумани ”Хўжамулки” маҳалласида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси 2006 йилда туғилган Б.Ў. ўзининг синфдоши 2006 йилда туғилган А.Ш. томонидан калтакланган ва Сурхондарё дарёсининг “Хўжамулки” маҳалласи яқинидан оқиб ўтувчи қисмига чўктириб юборилган.
Ўтказилган суриштирувлар натижасида Б.Ў. (вофот этган ўқувчи) мактабда ўқишлари қониқарли бўлган, унинг мактаб ички тартиб қодиаларига риоя этмаслиги бўйича мактаб маъмурияти томонидан ота-оналар йиғилишларида онасига оғизаки билдириш берилган. Ушбу ўқувчининг отаси бир неча йиллардан буён Россия давлатига ишлаш учун кетганлиги сабабли онаси тарбиясида бўлган.
А.Ш. (урган ўқувчи) мактабда яхши баҳоларга ўқиб келган ва синфнинг фаол ўқувчиларидан бўлган, синфдоши Б.Ў. билан бир-бирини мазах қилиши натижасида ўзаро тортишиб қолишган ва улар ўртасида жанжал келиб чиққан, Б.Ў.нинг бош орқа қисмига А.Ш. таёқ билан урган ва сувга итариб юборган.
Суриштирувлар жараёнида шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси, 2007 йилда туғилган Ў.Ж.нинг улар ўртасидаги тортишувга гувоҳ бўлганлиги воқея жараёнига аралашмаганлиги аниқланди.
Ҳозирда жиноятни содир этган икки нафар вояга етмаган болаларга нисбатан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.