АсосийJamiyat

Beeline асоссиз равишда ўзини "энг зўр компания" дегани учун жазоланди

Beeline савдо белгиси остидаги “Unitel”  МЧЖ томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси талаблари бузилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар беришича,  алоқа компаниянинг “Инновация” реклама акциясида асоссиз равишда “Beeline энг зўр компания” дейилган. Шу муносабат билан, Бухоро, Андижон ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудий органлар томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри маълумот беради.

Қўмитанинг огоҳлантириш хатига биноан, 22 октябрдан эътиборан  барча рекламалар эфирдан олинди. Бундан ташқари, компанияларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик санкциялари қўлланилди.

    Бошқа янгиликлар