1

Фарғонада сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлар фош этилди

ЖАМИЯТ 21.12.2019, 11:46
Теглар: Божхона, Фарғона, газ ҳисоблагич
Фарғонада сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлар фош этилди

Фарғона вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Д. бошқарувидаги “Форд  Транзит” русумли  юк автомашинаси кузатувга олинди ва автоулов фуқаро С.А.нинг хонадони олдида тўхтаганида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилди.

Натижада, автомашина юкхонасидаги олдиндан тайёрланган хуфия жойда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 98 миллион сўмлик 122 дона “Новатор” номли ҳамда 200 дона “СГМ” номли газ ҳисоблагичлари яширилганлиги аниқланди.

Шундан сўнг, фуқаро С.А.га тегишли хонадон ҳам холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Текширув давомида хонадонда умумий қиймати 94,8 миллион сўмлик 294 дона “СГМ” номли газ ҳисоблагичлари борлиги маълум бўлди.

Тадбир давомида жами 192,2 миллион сўмлик 616 дона сифати кафолатланмаган газ ҳисоблагичлари ашёвий далил сифатида олинди. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Шарҳлар

Фарғонадаги автотураргоҳда назоратчи аёл ва ҳайдовчи ўртасида жанжал келиб чиқди

19.04.2024, 13:43

Жорий йилнинг 11 апрель куни Фарғона шаҳардаги  “Шодлик Қиргули авто” МЧЖда назоратчи бўлиб ишловчи З.С. (аёл) ҳамда Фарғона-Тошлоқ йўналишида қатновчи ҳайдовчи Б.О. ўртасида ўзаро келишмовчилик...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1