АсосийJamiyat

Транспорт вазирлигиТошкент вилоятида ўтказилган тендер бўйича нохолис маълумотлар тарқатилётганини айтмоқда

'Транспорт вазирлигиТошкент вилоятида ўтказилган тендер бўйича нохолис маълумотлар тарқатилётганини айтмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 11 декабрь куни Транспорт вазирлигининг Тошкент вилояти транспорт бошқармасида шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро (вилоят ичи) йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этиш бўйича комиссияси томонидан йўналишлар бўйича тендер ўтказилган эди. Турли ижтимоий тармоқларда ушбу тендер жараёнида иштирок этган айрим корхона вакиллари томонидан нохолис маълумотлар тақатилмоқда.

Хусусан, Telegram месенджеридаги гуруҳлардан бирида “Янгибозор - Ўртасарой” (ВХ-364) йўналиши бўйича тендер вақтида транспорт идораси мансабдори бизнинг ҳужжатлар пакетимизни очмасдан ҳуқуқимизни поймол қилди мазмунидаги мурожаат эълон қилди. Транспорт вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади: 

“Янгибозор - Ўртасарой” (ВХ-364) йўналиш масофаси 24 км.ни ташкил этиб, йўналишда 25+25 та икки томонлама (паритет асосда) 50 та Дамас русумли автотранспорт воситалари фаолият кўрсатиб келган. 2017 йил 24 ноябрда ўтказилган тендерда “Kolizey Avto Invest” МЧЖ ғолиб бўлган ҳамда 2018 йил декабрда тендер битими муддати тугаган. Шундан кейин ушбу йўналиш “Kolizey Avto Invest” МЧЖ, “Yangibozor Trans Invest” МЧЖ ҳамда “Fortuna - 368” МЧЖларга вақтинчалик бириктириб берилган.

Тендер комиссиясининг 2019 йил 11 декабрда ўтказилган тендерида 5 та корхона (“Kolizey Avto Invest” МЧЖ, “Yangibozor Trans Invest” МЧЖ, “Ozodbek Sarbon Trans” МЧЖ, “Davron Imron Trans” МЧЖ, “Fortuna - 368” МЧЖлар) иштирок этиш таклифларини топширган.

Бироқ ушбу йўналиш икки томондан (паритет асосида) очиқ тендер танловига қўйилганлиги сабабли Комиссия томонидан ўтказилмади ва навбатдаги очиқ тендер танловига қолдирилди. Комиссия ушбу йўналиш икки томондан иккита ташувчига бириктирилган тақдирда ҳайдовчилар ўртасида кучли низолар ва келишмовчиликлар юзага келишини инобатга олиб, кейинги очиқ тендер танловида якка ҳолда йўналишни очиқ тендер танловига қўйиш мақсадга мувофиқ бўлиши ҳақида қарор қабул қилди. Вақтинчалик бириктириш масаласи очиқ тендер танловигача фаолият кўрсатиб келган “Kolizey Avto Invest” МЧЖ, “Yangibozor Trans Invest” МЧЖ ҳамда “Fortuna - 368” МЧЖларда йўналишда ишлаш ҳуқуки қолдирилди.

Тендер ўтказилаётган вақтда “Yangibozor Trans Invest” МЧЖ ва “Fortuna - 368” МЧЖларнинг вакиллари томонидан Комиссиянинг очиқ тендер танловини ўтказишга халақит бериш, Комиссия аъзоларининг нафсониятига тегиб уларни ҳақорат қилиш ҳолатлари қайд этилди. Ушбу ҳолат юзасидан 11 декабрь куни соат таҳминан 21-15ларда ҳудуд участка нозирига хабар берилди ва нозир воқеа жойига етиб келди. Комиссия томонидан бўлиб ўтган ҳолатлар бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, ички ишлар бўлимига тақдим этилди.

Комиссия “Янгибозор - Ўртасарой” (ВХ-364) йўналишини навбатдаги ўтказиладиган тендерда қайтадан эълон беришга ҳамда тендер ўтказилгунга қадар олдинги ташувчилар вақтинча фаолият кўрсатиб туриши юзасидан қарор қабул қилди. Кейинги тендерда ҳужжатлар пакети очилмаган юқоридаги 5 та қатнашчи пул тўламаган ҳолда иштирок этишади.


 

    Бошқа янгиликлар