Кунгабоқар ёғи
Ёғ таркибининг 60 фоизи тўйинмаган кислоталардан ташкил топган бўлиб, истеъмол вақти миқдорига аҳамият бериш керак. Агар кунгабоқар ёғидан керагидан ортиқ фойдалансангиз, ортиқча калориялар юзага келиши ҳеч гап эмас. Бу эса вазн ортишига сабаб бўлади. Кунгабоқар ёғидан тайёрланган таом ёки егуликларни асосий танаввул вақти истеъмол қилган маъқул.
Зайтун ёғи
Организм яхши қабул қилиши билан тилга олинади. Қолаверса, тери майинлиги, сочлар мустахкамлиги учун ҳам фойдалидир. Аммо зайтун ёғида тайёрланган егуликлар мунтазам истеъмол қилинса, жиғилдон қайнашини келтириб чиқариши мумкин. Айниқса, ошқозон ва ҳазм қилиш аъзоларида муаммоси бўлганлар зайтун ёғининг миқдорини ошириб юбормасликлари лозим.
Ёнғоқ ёғи
Фойдали ёғ кислоталари билан биргаликда биоактив моддалар фаоллиги билан ҳам фойдали саналади.Организмга яхши қабул қилиниши билан эътироф этилса-да, бир кунда кам миқдорда 1 чой қошиқдан ортиқ истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Қовоқ ёғи
Меъда ва ичаклар фаолиятини яхшилаб, жигарнинг ишлаш тизимини меъёрлаштиради. Тартибли қабул қилинганида организмдаги тиқинларни ҳайдаб чиқариб, паразитлар билан курашишда ёрдам беради. Аммо яхши натижага эришиш учун қовоқ ёғини белгиланган миқдорда ичиш керак. Миқдор кўрсаткичи ёғ идишининг йўриқномасида кўрсатилган бўлади.
Узум данагининг ёғи
Рекорд даражадаги Е витамининг манбаидир. Узум данагидан тайёрланган ёғнинг бир чой қошиғи Е витамининг инсон организми учун керак бўлган бир кунлик миқдорини таъминлайди. Шундан келиб чиқиб, бу ёғни меъёридан ортиқ қабул қилиш тавсия этилмайди.
Авокадо ёғи
Юқори калорияли махсулот бўлгани билан организмдаги зрарли холестеринни осон ҳайдаб чиқаради. Қолаверса, тери кўринишини яхшилаш учун ҳам асқотади. Бироқ қоматга фойдаси бор экан деб, ортиқча миқдорига ишқибоз бўлманг. Авокадо ёғини истеъмол қилишда қолган махсулотларнинг калорияси камроқ бўлиши лозим.





