АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидаги йирик туристик мажмуа “Амирсой” тоғ-чанғи курорти расман очилди (фото)

'Тошкент вилоятидаги йирик туристик мажмуа “Амирсой” тоғ-чанғи курорти расман очилди (фото)'ning rasmi

Лойиҳага 80 миллион евродан ортиқ инвестиция жалб этилди. Ушбу тоғ курорти 892 гектар майдонни эгаллаган ва 580 ўринга мўлжалланган. Қурилиш ишларига Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания, Дания каби давлатлардан етакчи компания мутахассислари жалб этилди. Қисқа муддат –
2 йилда туризм, дам олиш, қишки спорт маскани барпо этишга эришилди. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2019 йилнинг IV чорагида, иккинчи босқичи 2022 йилнинг III босқичида якунланиши режага киритилган.

Туризм ривожи, айниқса юртимизга ташриф буюраётган хорижий сайёҳлар оқимини кенгайтиришда хавфсиз туризмни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.

ИИВ хабарига кўра Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари, ҳудудга ташриф буюрувчи ички ва ташқи туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилиш баробарида мароқли дам олишларида кўмакчи бўлишмоқда.

 “Амирсой” тоғ-чанғи курортида ҳам Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан, қарийб 2 минг 500 нафар ташриф буюрувчи, шу жумладан 100 дан ортиқ хорижий турист ва меҳмонларнинг хавфсизлиги тўлиқ таъминланди.

Шунингдек, 40 нафар волонтёрлар жалб этилиб, улар билан биргаликда фуқаролар, шу жумладан чет эл сайёҳлари хавфсиз ва мароқли ҳордиқ олишлари учун хизмат қилдилар. Ушбу масканнинг расмий очилиш маросимида 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги ушбу маскан Марказий Осиёдаги энг йирик курорт бўлиши ва туристлар оқимини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бошқа янгиликлар