АсосийJamiyat

“Қамчиқ” довони транспортлар ҳаракати учун очилди

'“Қамчиқ” довони транспортлар ҳаракати учун очилди'ning rasmi

“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг  ҳаракати йўлга қуйилди, дея хабар берди ФВВ.

Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил 21 декабрь куни соат 08:00 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси ҳавфи бўлганлиги сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган эди.

2019 йил 21-22 декабрь кунлари ФВВ, МВ, ИИВ, “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси, Тошкент вилояти Ангрен ва Оҳангарон шахар, Оҳангарон тумани ҳамда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳокимликлари куч ва воситалари томонидан “Қамчиқ” довонининг автомобил йўли қордан тозаланди.

“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 22 декабрь куни соат 11:40 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.

Йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишингизни сўраймиз:  

автомобилларнинг техник ҳолатини тўлиқ кўздан кечириш;

довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш;

автотехникаларнинг қиш мавсумида ҳаракатланиш учун махсус шиналар билан алмаштириш;

ҳайдовчиларимизнинг “Қамчиқ” довони орқали ҳаракатланганда ҳушёрликни янада оширишлари ва йўлларда тўхтаб дам олишлари;  

вилоятлараро юк ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар, фирмалар, хусусий тадбиркорлар томонидан ҳайдовчилар билан профилактик тадбирлар ўтказилиши.

“Қамчиқ” довони бўйича қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

“Қамчиқ” Махсус қидирув-қутқарув бошқармаси навбатчилик қисми: (95) 146-87-08, (70) 662-72-49, (71) 212-70-07, (99) 837-29-38, 10-50.

 

    Бошқа янгиликлар