Хабарингиз бор хонанда Манзура 1-2-3- февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида концерт бераётган эди. Концертнинг иккинчи куни, яъни 2-февраль куни концерт дастуридан сўнг “Истиқлол” санъат саройида тоби қочган Манзурани тез ёрдам машинаси олиб кетди.
Маълумотларга кўра, бунга юрак хасталиги сабаб бўлган. Хонанданинг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 3-февраль куни бўлиб ўтиши лозим бўлган концерт дастури эса қолдирилди. Концерт ташкилотчилари ва хонанданинг маъмури чипта олган мухлисларнинг пуллари бугуноқ қайтарилишини маълум қилди. Хонанданинг ҳақиқатдан ҳам тоби қочдими ёки чипталар сотилмай қолгани учун шундай йўл тутдими буниси бизга қоронғу.
Манба: Ўз мухбиримиз





