1

Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади (видео)

ЖАМИЯТ 23.12.2019, 10:30
Теглар: ​Наманган, ўқувчи, пичоқ
Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади (видео)

20 ёшли йигит ўрта мактабнинг тўрт нафар ўқувчисига пичоқ билан жароҳат етказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди. 

Келтирилишича, Янгиқўрғон тумани Бўстон маҳалласида жойлашган 21-мактабнинг 11-синфлари учун дарс соатлари якунига етади. Ўқувчилар мактабдан чиқиб кетаётганларида қаршисидан чиққан 20 ёшли йигитнинг олдида тўхташади. Йигит танишини ураётганини баҳона қилиб, 4 нафар йигитни тергашни бошлайди. Шундан сўнг, у қўлидаги пичоқ билан бир неча дақиқада тўртала йигитга ҳам жароҳат етказади.

Суд-тиббий эктпертизаси хулосасига кўра, ўнг ва чап курак соҳасига пичоқ билан берилган зарба сабаб жабрдийдаларнинг биттаси ҳаёти учун оғир бўлган тан жароҳати олган. Қолган уч нафари эса енгил жароҳат олгани келтирилган.

Айни пайтда ушбу зўравон ўспиринга нисбатан жиноят кодексининг 104 моддаси 2-қисми Е банди билан жиноий қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Тошкентда болаларни ўғирлаб кетилаётгани ҳақида видео тарқалди. Ўқувчиларни нега машинага тиқишмоқчи бўлишгани очиқланди (видео)

04.02.2023, 10:15

Ижтимоий тармоқларда гўёки мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётганлиги ҳақида видео хабарлар тарқалмоқда.Мазкур видео тарқалидан сўнг, болаларнинг яқинлари деб айтилган аудио ҳам тарқалди.Ҳолат бўйича ИИВ ўрганиш натижаларини...
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

24.01.2023, 10:05

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...
Наманганда “Nexia-2” каналга тушиб кетди (видео)

04.01.2023, 12:40

Наманган вилояти Чортоқ тумани "Айқирон" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи катта Наманган каналига “Nexia-2” русумли автомобил ҳайдовчиси ноқулай об-ҳаво туфайли бошқарувни йўқотиб, тушиб кетди. Бу ҳақда...
Наманганда "Lacetti" келиб урилган "Ваз 2107" ёниб кетди. Вафот этганлар бор

27.08.2022, 13:25

Наманганда содир бўлган ЙТҲ ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, кеча, 27 август куни соат 03:45ларда 4Р-112 "Фарғона...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1