АсосийJamiyat

Миришкор туманидаги сайловга аталган “Кўрдим, чироқни ёқ!” мақоласига муносабат билдирилди

'Миришкор туманидаги сайловга аталган “Кўрдим, чироқни ёқ!” мақоласига муносабат билдирилди'ning rasmi

Fасebook ижтимоий тармоғининг “Халқ билан мулоқот” гуруҳидаги блогер Каримберди Турамуроднинг “Кўрдим, чироқни ёқ!” сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Макур хабар бўйича  Қашқадарё вилоят сайлов комиссияси томонидан ўрганиш олиб борилди.

Келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146-моддасида сайлов комиссиялари аъзолари томонидан сайлов ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят кодексининг 10-моддасида қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт деб таъкидлаб ўтилган.

Хабар ва унга илова қилинган видео тасвирдаги маълумотлар ҳуқуқий баҳо берилиши учун Миришкор туман прокуратурасига тақдим этилди. 

Қайд этиб ўтиш жоизки, Сайлов кодексининг 96-моддасида сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган.

Бошқа янгиликлар