АсосийDunyo

Бангладешда ёндириб юборилган йўловчи автобуси 7 кишининг ҳаётини олиб кетди

Бангладеш шарқидаги Чаудограм шаҳарчасида йўлга чиққан йўловчи автобусининг ёндириб юборилиши натижасида 7 киши ҳаётдан кўз юмди, 15 киши эса турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга етказилди, деб ёзади Lenta.ru нашри.

Маҳаллий полиция вакиллари берган маълумотларга қараганда, номаълум шахслар йўлда кетиб бораётган автобусга қарата ичига портловчи ва ёнувчи суюқликлар солинган шиша идишларини отишган. Айнан ана шу сабаб одамлар билан тўла бўлган автобус салонида ёнғин содир бўлган. Айтиш лозимки, бундай ҳолат Бангладешда биринчи бор кузатилаётгани йўқ. Худди шундай ҳодиса 2014 йилнинг октябрь ойида ҳам юз берганди. Ўшанда 10 дан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмганди.

Фалокат борасида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар