АсосийJamiyat

Бухоролик қидирувдаги қарздор Россияда ушланди

'Бухоролик қидирувдаги қарздор Россияда ушланди'ning rasmi

МИБ Бухоро бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 12.01.2018 йилдаги ижро ҳужжатига асосан Бухоро шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига қарздор З.Ҳайдаровдан 27 млн. 679 минг сўм солиқ қарзи ундириш юзасидан белгиланган эди.

Бироқ, солиқ қарздорлигини бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган бўлсада, қарздор солиқ қарздорлигини бартараф этмади. 

Қарздор З.Ҳайдаров доимий яшаш жойидан чиқиб кетганлиги боис, унга нисбатан 2019 йил 5 апрелда қидирув эълон қилинган. Бюронинг Бухоро шаҳар бўлими ва Бухоро шаҳар ИИО М ваФРБ ҳамкорлигида олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор Россия Федарациясига чиқиб кетганлиги аниқланган.

Шундан сўнг, Бухоро шаҳар ИИО М ваФРБ томонидан қарздор З.Ҳайдаровга нисбатан “Халқаро қидирув” эълон қилинди ва қидирувдаги қарздор 2019 йил 18 декабрь куни Бюро бўлимига олиб келинди. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қаррздор Ҳ.Ҳайдаровдан 27 млн. 679 минг сўм солиқ қарзи ундирилди, дея “darakchi.uz”га МИБ маълум қилди. 

    Бошқа янгиликлар