Бу каби 3D суратларни чизиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун сабр билан уни чизиш маҳоратини ўрганиш ва тўхтовсиз машқ қилиш лозим бўлади. Оммалашган бу санъат тури мамлакатимиз ёшлари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотган, десак хато бўлмайди. Қолаверса, ёшларимиз орасида ҳам ана шундай бетакрор суратларни чиза оладиганлар борлигига ишонамиз. Сиз суратда кўриб турган суратлар ҳам аксарияти ёшлар томонидан чизилган. Дунёнинг турли чеккаларида, турли кўчаларида, машиналар устида ва бошқа инсон ҳаёлига келмайдиган жойларда яратиладиган бундай суратлар киши кўз олдида ҳақиқийдек туюлиши турган гап. Сизга завқ бағишлаш учун улар билан сизни таништиришамиз.





