АсосийJamiyat

Давлат хизматларини кўрсатишда "Экспресс-хизматлар" сони кенгайди

'Давлат хизматларини кўрсатишда "Экспресс-хизматлар" сони кенгайди'ning rasmi

Давлат хизматлари агентлигининг “Экспресс-хизматлар” функциясидаги хизматлар сони яна биттага кўпайди. Бунда маълумотномалар тайёр бўлганидан сўнг тўғридан-тўғри уйингизга юборилади.

Аввал мазкур қулайлик фақат 3 та хизмат учун мавжуд эди:

 - судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш;

 - никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш;

 - манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш хизматлари.

 Эндиликда қуйидаги хизматлар қўшилди:

 - турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш;

- ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия бериш;

- оталикни белгилаш ҳақидаги маълумотнома;

- ўлим ҳақидаги маълумотнома;

- туғилганлик тўғрисидаги маълумотнома;

- фамилия, исм, шариф ўзгарганлиги ҳақида маълумотнома.

Агентликнинг маълум қилишича, хизматлар сони кенгайиб боради. Юқорида саналган хизмат фақатгина ихтиёрий равишда кўрсатилади. Тўлов мавжуд бўлган хизматларда экспресс-хизматдан фойдаланишда, аризачига экспресс-хизмат инвойси ва давлат божи учун инвойс бир вақтда берилади. Тайёр ҳужжатларни етказиб бериш экспресс-хизмати нархи 8000 сўмни ташкил этади.

“Экспресс-хизмат” ишга туширилиши Марказларда мижозлар оқимининг кескин камайишига хизмат қилиб, ортиқча навбат кутишнинг олдини олишига иншочимиз комил, дейилади агентлик хабарида.

    Бошқа янгиликлар