АсосийJamiyat

Самарқандда “Аёллар маслаҳат маркази” фаолият бошлади

Самарқанд шаҳар хотин-қизлар қўмитаси қошида “Аёллар маслаҳат маркази” фаолият бошлади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар беради.

Марказда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, соғлиқни сақлаш ва адлия бошқармалари масъул ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

“Семинарда шу каби муассасаларни бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш борасидаги ишларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди”, – дейилади газета хабарида.

    Бошқа янгиликлар