1

Фарғонада иккита коррупциянинг олди олинди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 12:01
Теглар: ​Коррупция
Фарғонада иккита коррупциянинг олди олинди

Уза мухбирларининг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Заркент агросаноат касб-ҳунар коллежининг собиқ директори Б. М. фуқаро О. Ғ.ни туман тиббиёт бирлашмасига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

Шунингдек, Риштон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига фуқаро Д. Р.ни ишга жойламоқчи бўлган “уддабуронлар”нинг ови юришмади. М.Г, Д.М. ва Т.Қ.лар ўзаро тил бириктириб 400 долларини пора тариқасида олаётганда далилий ашё билан қўлга тушди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

27.08.2022, 08:37

Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...
Ўзбекистонда давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланиши кутилмоқда

10.12.2021, 09:48

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов хабар берди. Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг...
Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1