1

Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 12:55
Теглар: бозор, жавобгарлик
Энди ерда, йўлакларда сотувчилик қилаётганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Вазирлар маҳкамасининг айрим қарорларига қўшимча киритилиш мумкин, деб ёзади everyday.uz

Хусусан, 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида белигаланган чакана савдо билан боғлиқ қоида 4-2 кичик банд билан тўлдирилади:

“4-2. Товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) ер ости йўлларида, кўприкларда, автомобиль йўлларининг қатнов қисмларида, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”;

189-банд (Ушбу Қоидаларни бузганлик қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноий кодексига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар, маҳсулотларни (хизматларни) тақиқланган жойларда сотиш”.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 13-банди (Бозор ҳудудида қуйидагилар тақиқланади) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“товарлар (маҳсулотлар) ва хизматларни бозорга кириш ва чиқиш йўлакларида, бозор ҳудудидаги автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларида сотиш тақиқланади”. 

Ҳозирда қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1