1

Ўзбек мультсериалида сув, электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ айрим муаммолар намойиш этилди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 18:18
Ўзбек мультсериалида сув, электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ айрим муаммолар намойиш этилди

Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ташаббуси билан “Қувват” мультфильмининг Янги йилга бағишланган сони болажонлар эътиборига ҳавола этилди, дея хабар берди ЎзА.

Мазкур мультфильмни яратишдан мақсад болажонларга сув, электр энергияси ва газни тежаб ишлатишга ёшлигиданоқ кўникма ҳосил қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Сериал воқеаси шундай: қаҳрамонлар Тоҳир ва Зуҳра бу гал Янги йилни кутишга тайёрланмоқда. Ҳали кичик бўлишига қарамай, болалар ушбу муҳим байрамга қандай тайёргарлик кўриш кераклигини яхши билишади. Улар Янги йилга пирог пишириш, уйни йиғиштириш ва арчани ясатишга киришиб кетди.

Бироқ улар режаларини амалга оширишга сув, электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ айрим муаммолар халақит беради. Бу воқеа эса тушда содир бўлади. Муаммолар нима сабабдан пайдо бўлганлигини болаларга уларнинг билимдон дўсти – робот Қувват тушунтириб беради. У болаларга сув ва табиий газ каби табиий ресурслар, шунингдек, электр энергиясини тежаш, улардан тежамкорлик билан фойдаланиш зарурлигини тушунтиради. Электр энергияси, сув ва электр энергиясидан самарасиз фойдаланиш вақтинчалик узилишларга олиб келади...

Қувват болаларга аввалги серияларда нималарни ўргатганлигини эслатади. Масалан, газдан фақат таом пишириш учун фойдаланилмайди, балки электр энергия ҳам газдан фойдаланиб ишлайдиган ИЭС да ишлаб чиқарилади. Юртимизда атом электр станциясини қуриш ишлари бошланган. Унинг фаолияти учун табиий газ талаб қилинмайди. Бундан ташқари, газдан автотранспорт, иситиш батареяларига иссиқ сув узатишда фойдаланилади. Газ тежаб ишлатилмаса, кўплаб муаммолар вужудга келиши мумкин.

Шу тариқа, асар қаҳрамонлари Қувватнинг сабоқларини яхши ўзлаштириб олади. Энди уларнинг уйида муаммолар ҳал бўлди: ранг-баранг чироқлари ёниб турган арча кўзларни қувонтиради, пишаётган пирогнинг мазали ҳиди таралмоқда, уй саранжом қилинган. Муҳими, улар кичик томошабинларни сув, газ ва электр энергияси каби қулайликлардан оқилона фойдаланишга чорлайди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1