1

Қўнғиротда темир йўл станциясининг икки ишчиси ўртасида жанжал бўлди, улардан бири вафот этди

ЖАМИЯТ 25.12.2019, 19:35
Қўнғиротда темир йўл станциясининг икки ишчиси ўртасида жанжал бўлди, улардан бири вафот этди

Қорақалпоғистон. 2019 йил 21 декабрь куни тахминан соат 01:30 ларда, Қўнғирот тумани «Қангли» ОФЙ ҳудудида, темир йўл станциясининг икки ишчиси 36 ёшли Т.Г. ва 28 ёшли Э.Т.лар ўзаро жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Т.Г. қўл ва оёқлари билан фуқаро Э.Т.ни танасининг турли қисмларига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада Э.Т. бош мия оғир жароҳати билан шифохонага ётқизилган, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўнғирот тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Т.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Т.Г.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1