АсосийShou-biznes

Севара Назархон “Юлдузлар билан рақс” шоусида иштирок этади

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон “Россия 1″ канали томонидан ташкиллаштириладиган “Юлдузлар билан рақс” номли шоуда қатнашади деб, ёзади kun.uz нашри.

Хонанданинг расмий сайтида маълум қилинишича, унинг шоу вақтидаги ҳамкори Александр Набиуллин бўлади. Бу раққос Португалияда 5 марта чемпион бўлган, 3 марта Португалия кубогини қўлга киритган, Европа кубоги учун мусобақаларда эса бир марта ярим финал иштирокчиси бўлган. Шунингдек, у WDSF турнирининг “спортча рақс” йўналишида ҳам ярим финалга чиққан.

Маълумот учун, Севара Назархон бундан олдин Россияда “Биринчи канал” томонидан ташкил этилган “Голос”, “Вышка” ва “Точь в точь” номли танловларда ҳам иштирок этган.

    Бошқа янгиликлар