3 февраль санасида Темирйўлчилар марказий маданият саройида Гулсанам Мамазоитова ҳамда ОАВ ходимлари билан учрашув ташкил этилди, деб ёзмоқда uz24.uz.
“MyDay” нашри хабар беришича, суҳбат давомида Гулсанам Мамазоитова хонанда бўлмаганида дизайнер, рассом бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган. Халқ артисти ҳозирги кунда Эргаш Очиловнинг қўшиқ бўлган ғазаллар китобини, Алишер Новоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазалларини мутолаа қилиб туриши ҳақида сўзлаган.
Шунингдек, хонанда журналистлар саволларига жавоб бериш мобайнида қўли ширин пазанда бўлса-да, аммо хамирли тоамларни яхши тайёрлай олмаслигини ва ҳеч қачон тандирда нон ёпмаганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, хонанданинг бу йилги "Сизни соғинди юрак" деб номланган концерти 9,10,11,12,13,14 февраль кунлари "Истиқлол" санъат саройида жонли ижрода бўлиб ўтади.





