“Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Республика олий таълим кенгаши фаолиятининг йўналишлари белгиланди.
Ўқув дастурларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, олий таълимни давлат томонидан бошқариш тизими самарадорлигини таҳлил қилиб бориш Кенгаш фаолиятининг йўналишларидан биридир.
Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.
Кенгаш котибияти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари бўйича олий таълим муассасасининг профессори лавозимига тенглаштирилади.
Қарор билан Республика олий таълим кенгаши тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Унга кўра, Кенгаш томонидан ишлаб чиқилган тавсиялар республикадаги барча ОТМларга, манфаатдор марказлар ва ташкилотларга татбиқ этилади.
Маълумот учун: Республика олий таълим кенгаши Президентнинг 2019 йил 8 октябрдаги Фармонига асосан ташкил этилган






