Авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг оилаларига 4 миллион тенге миқдорида ёрдам кўрсатилади, деб маълум қилади “Казинформ” халқаро ахборот агентлиги.
Агентликнинг Қозоғистон Президенти матбуот хизматига таяниб хабар беришича, бугун “Акорда” қароргоҳида Бош вазир, Президент маъмурияти раҳбари, Хавфсизлик кенгаши котиби, Бош прокурор, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, ҳамда тегишли вазирликлар раҳбарлари иштирокида тезкор мажлис бўлиб ўтган.
Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқи номидан ва шахсан ўзи номидан авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирган. Президент Бош вазир Асқар Мамин ва тегишли вазирликлар раҳбарларининг ҳисоботини тинглаган.
Қозоғистон президенти ҳукумат раҳбарига авиаҳалокат қурбонлари оилаларига 4 миллион тенге миқдорида ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, ҳалок бўлганларнинг яқинлари, жабрланганларга барча зарурий ёрдам кўрсатилади.
28 декабрни умуммиллий матом куни деб эълон қилиниши муносабати билан Қозоғистонда давлат байроқларини туширилиб, кўнгилочар тадбирлар бошқа кунга қолдирилди.






