Бухоро тумани «Кўчкўмар» МФЙда Ёнғин-қутқарув хизмати учун икки қаватли янги бинони қурилиб фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоотда кўргазмали воситалар, зарур инвентарлар билан жиҳозланган ўқув-амалий машғулотлар ҳамда газ-тутундан ҳимоялаш хоналари, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатувчи гараж, шунингдек, спорт зали ва ошхона талаб даражасида ҳозирланди.
Туман ёнғин қутқарув қисми биносининг очилиш маросимида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев, вилоят Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти, туман ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тартанали тадбирда сўз олганлар бу каби замоанавий шароитлар шахсий таркибнинг ўз хизмат вазифасига янада масъулият билан ёндашиши, ижтимоий-иқтисодий масканлар, фуқаролар хонадонларини ёнғинлардан ҳимоя қилишга бор куч ғайратини сафарбар этишига хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Ўтказилган тадбирнинг яна бир қувонарли жиҳати шунда бўлдики, шу куннинг ўзида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан ҳудудда яшовчи кам таъминланган ижтимоий-ҳимояга муҳтож оиланинг фарзандига суннат тўйи ташкиллаштирилди.