АсосийJamiyat

Фарғонада бетон тўсиққа урилган Lacetti ёниб кетди ва икки нафар йўловчи ҳалок бўлди

'Фарғонада бетон тўсиққа урилган Lacetti ёниб кетди ва икки нафар йўловчи ҳалок бўлди'ning rasmi

Данғарада автомобиль ёниб кетди, дея маълум қилди ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

2019 йил 27 декабрь куни 08:00 ларда, Фарғона вилояти Данғара тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-126 “Балиқчи-Мингбулоқ-Найман-Пунгон” автомобиль йўлининг 3-км.да, ҳайдовчи Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган А.О. “ЛАСЕТТИ” русумли автомобилини бошқараётиб, рулда ухлаб қолган. Натижада машина йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа урилган ва у тўлиқ ёниб кетган. Автомобиль йўловчилари Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчилар, 1992 йилда туғилган Д.Ш. ва 1999 йилда туғилган А.А.лар вақеа жойида ҳалок бўлганлар, дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар