Хоразмдаги руҳий касалликлар шифохонасида 28 декабрь куни ўтказилган тиббий экспертиза Нафосат Оллошукурованинг саломатлиги яхшиланганлиги айтилмоқда.
Ушбу хабарни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам тасдиқлади.
«Агентлигимизда Нафосат Оллошукурова масаласига бағишлаб алоҳида матбуот анжумани ташкил этилиб, унинг саломатлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилган эди. Эндиликда унинг муолажалари ниҳоясига етди ва у янги йилни ота-онаси ҳамда фарзандлари бағрида кутиб олиши учун барча шароит яратилди», дейилади АОКА хабарида.






