Янги йил байрами муносабати билан 30 ва 31 декабрь кунлари "Tashkent City" боғининг меҳмонларини ноодатий кўнгилочар дастурлар кутмоқда, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Боғ бўйлаб болаларга 20 дан ортиқ аниматорлар қувонч баҳш этади. Иккита саҳнада машҳур санъат усталари, ҚВЗ ва болалар мусиқий жамоалари ўзларининг байрамона дастурларини тақдим қилишади, машҳур бошловчилар акция ва ўйинлар ўтказишади.
"Tashkent City" маъмуриятининг маълумотига кўра, байрам дастурларида эстрадамизнинг энг машҳур юлдузларининг чиқиши кутилмоқда. Кўнгилочар тадбирларда иштирок этинг ва байрамона кайфиятга эга бўлинг.
Янги йил кечаси байрам тунги соат учгача давом этади.






