АсосийDunyo

Февралнинг “чиройли” саналарида никоҳдан ўтмоқчи бўлганлар сони ортиб бормоқда

'Февралнинг “чиройли” саналарида никоҳдан ўтмоқчи бўлганлар сони ортиб бормоқда'ning rasmi

Россия пойтахти Москвадаги ФҲДЁ бўлимларига февралнинг “чиройли” саналарида никоҳдан ўтмоқчи бўлган жуфтликлардан тушаётган аризалар сони мингтадан ошиб кетди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Таъкидланишича, 02.02.2020, 20.02.2020, 22.02.2020 саналари учун аризалар сони жуда кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Маълумотларга қараганда, Москвада аризалар сони кўплиги сабабли яна қўшимча 3 та ФҲДЁ бўлими ва никоҳ заллари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Хабарда айтилишича, биргина 20 февраль куни топширилган аризалар сони 700 дан ошиб кетган.

Бошқа янгиликлар