1

Жорий йил III чоракдан бошлаб мактабларда фанлар ихтиёрий ўқитилади

ЖАМИЯТ 02.01.2020, 19:07
Теглар: Мактаб, ихтиёрий, фанлар
Жорий йил III чоракдан бошлаб мактабларда фанлар ихтиёрий ўқитилади

Халқ таълими вазири буйруғи билан 2020 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб, 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитилади. Мазкур тажриба-синов ўқув йили якунига қадар ўтказилади. Бу ҳақда халқ таълими вазирлиги ахборот берди.

Хабарда айтилишича, 2020 йилнинг январидан бошлаб, 10-11-синфларда фанлар ихтиёрий танлов асосида ўқитила бошлайди. Мазкур тажриба-синов ўқув йили якунига қадар ўтказилади.

Шунингдек, ўқув йилининг учинчи чорагидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларида вариатив (ўзгарувчан) ўқув режалари ҳам тажриба-синовдан ўтказилади. Танлов синфида ўқиш учун хорижий тил ва филология йўналиши, молия – иқтисод, технология, табиий фанлар ҳамда ижтимоий-гуманитар йўналишлари тавсия этилади. Вариатив ўқув режаларининг жорий этилиши натижасида 10- ва 11-синфларда ўқиладиган мажбурий фанлар сони 15 тадан 8 тага камаяди.

Ўқув режасини тажриба-синовдан ўтказиш жараёнида она тили ва адабиёт, ўзбек ва рус тили, чет тили, тарих, математика, информатика, маънавият асослари (тарбиявий дарс) ҳамда жисмоний тарбия фанлари мажбурий ўқитилади.

Янги тизим орқали ўқувчилар мактабнинг ўзида олий таълим муассасасига кириш имтиҳонига тайёрланишади.

Мазкур тизим ўқувчиларнинг репетиторга бўлган эҳтиёжини камайтириб,  вақти ҳамда ота-оналарнинг маблағларини тежашга ёрдам беради. Кам таъминланган оила фарзандлари учун ҳам OTMга бепул тайёргарлик кўриш имкони яратилади.

Шарҳлар

Наманганда мактаб директори ўқитувчиларни ишдан бўшатиш билан қўрқитиб, тозалаш ишларига мажбурлади

02.08.2022, 12:01

Ижтимоий тармоқларда “Ўқитувчи мардикорми?” номли тарқалган хабар юзасидан Наманган вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси  ўрганиш ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги...
Хитойда кучли қор бўронлари кузатилди. Мактаб ва боғчалар вақтинча ёпилди

27.11.2021, 00:44

Хитойнинг шимоли-шарқидаги провинцияда кучли қор бўронлари содир бўлди. Бу ҳақда the watchers хабар берди. Қайд этилишича, қор бўронлари Хэйлунцзян ва Цзилинь провинцияларида кузатилган. Об-ҳавонинг кескин ўзгариб кетиши оқибатида Харбин,...
Мактаб қабулидаги янги тизим хатоларини тўғирлай оладими?

03.09.2021, 15:24

Коррупция – мудҳиш иллат, айниқса у таълим тизимини ўз чангалига олса, икки карра фалокат. Яқин-яқингача коллеж-у университетлар у ёқда турсин, боғча-мактабга кириш ҳам “қистир-қистир”ларсиз битмас...
1-синфга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтиш муддати узайтирилди

05.07.2021, 18:35

2021-2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синфга ўқувчиларни онлайн қабул қилиш тизими – my.maktab.uz платформаси орқали рўйхатдан ўтиш ва ариза юбориш жараёни 5 июлдан 20...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1