Андижон вилояти ИИБ томонидан бедарак йўқолганлиги учун 22.12.1970 йилда туғилган Эргашева Лазакатхон Жўрамирзаевна қидирилмоқда, дея хабар берди ИИВ.
Унинг белгилари: Осиё миллатига мансуб, бўйи 165-170 см, ўрта гавдали, озғиндан келган, сочлари ва қошлари жигарранг, кўзлари қора, юзи озғин чўзиқ.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 74 225-33-40, 71 252-52-32, 99 329-37-26 ёки 102 рақамига ҳабар қилишингиз сўралади.






