АсосийJamiyat

Ушланиб қолаётган рейслар ҳақида

'Ушланиб қолаётган рейслар ҳақида'ning rasmi

"Ўзбекистон хаво йўллари" ушланиб қолаётган рейслар ҳақида маълум қилди...

Москва-Қарши йўналиши бўйича парвоз амалга ошираётган ҲЙ-624 қатнови, Қарши аэропортида кўриниш даражаси етарли бўлмаганлиги сабабли, Тошкент заҳира аэропортига йўл олди. 


ҲЙ-276 (Истанбул-Самарқанд) қатнови Самарқанд аэропортида об-ҳаво шароитлари ёмон бўлганлиги сабабли, Навои заҳира аэродромига йўл олди.
 

Фарғона аэропортида об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани сабабли (туман), ҲЙ-083 (Тошкент-Фарғона) қатнови соат 10:30 га кўчирилди. 

 

    Бошқа янгиликлар