1

“Ўзавтосаноат”корхоналари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганларни кооперация форумига таклиф қилди

ИҚТИСОДИЁТ 06.01.2020, 10:45
“Ўзавтосаноат”корхоналари билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлганларни кооперация форумига таклиф қилди

2020 йилнинг 23 январь куни “Ўзавтосаноат” АЖ Cooperation Lab автомобиль саноати тармоқлараро кооперацион форумини ташкил этади, унда жиҳозлар, бутловчи деталлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқарувчилар қатнашадилар.

Форумдан кўзланган асосий мақсад – автомобиль ва бошқа саноатларида импортни қисқартириш, маҳаллий бирламчи хом ашё ва материаллардан фойдаланишни ўзлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот маҳаллийлашуви даражасини ошириш, шунингдек тармоқлараро кооперацияни ривожлантиришдир.

ЎзАвтоМаркет инновацион майдончаси ҳудудида ўтадиган форум формати очиқ мулоқот, муҳокама, шунингдек маҳаллийлаштириш ва Ўзавтосаноат корхоналари билан кооперация имкониятлари намойиши тарзидаги потенциал шерикларнинг ўзаро мулоқотини назарда тутади.

Автомобилсозлик саноати тармоқлараро кооперацион форум давомида ЎзАвтоМаркет ҳудудида кўргазма павильони ташкил этилади, унда Ўзавтосаноат корхоналари ва бошқа импортчилар томонидан Ўзбекистон автобозорига импорт қилинадиган бутловчи деталлар, хом ашё ва материаллар намоён этилади. Ушбу маҳсулотлар Ўзбекистон ҳудудида, жумладан ҳозирда мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш имкони бўлган ҳажмлар ва йўналишлар намойиши ўлароқ тақдим этилади.

Форумда барча манфаатдор шахслар, тадбиркорлар ва Ўзавтосаноат корхоналари билан ҳамкорлик истагида бўлганлар қатнашишлари мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1