7 февралда Гватемалада Фуэго вулқонининг отилиши содир бўлди, оқибатда халқаро аэропорт вақтинчалик ёпиб қўйилди. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлигига таянган ҳолда kun.uz нашри хабар берди.
Шунингдек, яқин орадаги уйларда истиқомат қилувчи 100га яқин киши эвакуация қилинди.
Маълумот учун, Фуэго вулқони Гватемала пойтахти Гаветамала шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган. Ҳозирда бир нечта парвозлар бекор қилинди. Аэропорт ходимлари учиш-қўниш йўлларини куллардан тозалошмоқда. Хабарларга кўра, аэропорт 8 февраль кунидан ўз ишини давом эттиради.





