АсосийJinoyat

Оёқ кийимлари ичида 40 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолати фош бўлди

'Оёқ кийимлари ичида 40 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолати фош бўлди'ning rasmi

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга пиёда ҳолда чиқиб кетаётган фуқаро Д.К.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг оёқ кийимларининг ҳар бир пойида 20 000 АҚШ долларидан – жами бир жуфт оёқ кийимда 40 000 АҚШ доллари  устамонлик билан яширилгани аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар