Бугун Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Г.Каримова ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Бош прокуратура томонидан жиноий уюшма таркибида товламачилик, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва чет эл давлатларда жиноий даромадларини легаллаштириш каби жиноятларни содир этган Г.Каримова ва бошқаларга нисбатан бўлган жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунлангани ва жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун айблов хулоса билан судга юборилди ҳақида хабар берганди.






