Сал аввал, Қўқонда эр-хотин ўлдирилиб, болаларининг оғзи скотчлаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг “darakchi.uz”га маълум қилишича, воқеа 6 январь куни соат 10:20 ларда содир бўлган.
Аниқланишича, Қўқон шаҳар Жасорат кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган Ф.Х ва унинг рафиқаси 1978 йилда туғилган С.Ю.нинг мурдалари ўзларининг яшаш хонадони ётоқхонасида қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда фош этиш чораси кўрилмоқда.
Тез орада воқеа бўйича аниқ маълумотлар тақдим этилади.






