АсосийJamiyat

Тошкент давлат стоматология институти халқаро ISO сертификатига эга бўлди

'Тошкент давлат стоматология институти халқаро ISO сертификатига эга бўлди'ning rasmi

Пойтахтимизда ташкил этилган “Олий тиббий таълим тизимини Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга оширувчи “ХАБ”га айлантиришга доир ислоҳотлар” мавзусида ўтказилган халқаро ўқув-услубий конференция очилишида Тошкент давлат стоматология институтига халқаро ISO сертификати топширилди.

 

Қайд этиш лозим, 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб институтда айрим мутахассислик фанларини инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, институтда халқаро қўшма таълим дастурлари сони бакалавр босқичида 4 та, магистратурада 9 та, клиник ординатура йўналиши бўйича 3 тага етди.

    Бошқа янгиликлар