2020 йил 10 январда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигациялари жойлаштирилади

ИҚТИСОДИЁТ 08.01.2020, 17:33
2020 йил 10 январда ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигациялари жойлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2020 йил 10 январда “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади. 

 

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

 

Эмитент – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 22001CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2020 йил 10 январь;

чиқарилиш ҳажми: 250 000 000 000 (икки юз эллик миллиард) сўм;

муомала даври: 180 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2020 йил 10 июль;

фоиз ставкаси: йиллик 16%;

купон даври: 3 ой.

 

Купон тўловларини амалга ошириш саналари:

биринчи давр: 2020 йил 10 апрель;

иккинчи давр: 2020 йил 10 июль;

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 09:30 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 15:00 – 16:00;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш: математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1