АсосийJinoyat

Қалбаки маълумотномалар билан кредит олган фирибгар ва зўравон қамалди

'Қалбаки маълумотномалар билан кредит олган фирибгар ва зўравон қамалди'ning rasmi

2019 йил декабрь ойининг 24 куни, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди биносидаги очиқ судда судланувчи Ш.Ишматов (исм фамилялар ўзгартирилган), А.Равшановга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқилди. 

Судланувчи Ш.Ишматов 2019 йил 13 июнь куни “Rinal” МЧЖ раҳбарига тегишли бўлган 25.000.000 сўмлик 50 жуфт ҳавозаларни қурилиш ишларида фойдаланиш учун бир ой муддатга, ҳар бирини 2000 сўмдан ижара ҳақини тўлаш ваъдаси билан олади. Уларни 8.000.000 сўмга сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бундан ташқари, Ш.Ишматов А.Равшанов билан биргаликда 2019 йил 16 июнь куни, соат 16:00ларда А.Исомовдан 35.000.000 сўмлик 70 дона ҳавозаларни қурилиш ишларида фойдаланиш учун ҳар бир кунига 175.000 сўмдан ижара ҳаққи тўлашни ваъда қилиб олади. Уларни 14.000.000 сўмга сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.

Бу фирибгарликлари ҳам камлик қилганидек, Ш.Ишматов 2019 йил 14 октябрь куни, соат 14:30ларда маст ҳолда Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг ўнг оёқ тизза соҳасига тан жароҳати етказиб, қўллари ва оёқлари билан уни уриб тан жароҳатлари етказган.

Ш.Ишматов 2019 йил 18 июль куни, дастлабки тергов даврида Тошкент шаҳар, Сергели туманида жойлашган “Тошшаҳарнур” ДУКда ишламасада, ушбу корхонада ишлаши тўғрисидаги маълумотномани ва бир йиллик даромади тўғрисидаги қалбаки маълумотларни тақдим этади.

Бундан ташқари, Ш.Ишматов 2019 йил 19 июль куни, “SavdogarBank” АТБ Шайхонтоҳур филиалидан кредит эвазига маиший техника воситаларини олиш мақсадига “Тошшаҳарнур” ДУКда ишлаши ҳамда бир йиллик даромади тўғрисидаги қалбаки маълумотномани тақдим қилади. Банк билан 3 йил муддатга йиллик 32% устама ҳақ тўлаш шарти билан 20.000.000 сўмлик маиший техникаларни сотиб олиш учун кредит шартномасини расмийлаштирган. Ажратилган кредит пул маблағларини “Easymarket Group” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, жамиятдан жами 20.000.000 сўмлик маиший техника воситаларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган ва маиший техника воситаларини сотиб юбориб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Суддда судланнувчилар Ш.Ишматов ва А.Равшанов айбларига тўлиқ иқрор бўлди. 

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60-моддаси тартибида Ш.Ишматовга бир неча ҳукм юзасидан, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 05.10.2012 йилдаги ҳукмига кўра, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўл билан, узил-кесил ўташи учун 5 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

А.Равшановга эса Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилди.

Судланувчилардан жабрланувчиларга моддий зарар ундириб бериладиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар